АҚШ Европада модификацияланган ядровий авиабомбаларни жойлаштира бошлади

АҚШ Европада модификацияланган ядровий авиабомбаларни жойлаштира бошлади

Ядро хавфсизлиги миллий агентлиги (ННСА) раҳбари Жилл Хрубй маълум қилишича, АҚШ Европада B61 модификацияланган ядровий авиабомбаларининг B61-12 версиясини жойлаштира бошлаган.

«Янги B61-12 лар тўлиқ ҳажмда илғор чегараларда жойлаштирилмоқда,» дея таъкидлади у Хадсон институтидаги конференцияда сўзга чиқиб.

NNSA маълумотларига кўра, АҚШ Мудофаа вазирлиги декабрь ойида ушбу ядровий авиабомбаларнинг сўнгги партиясини қабул қилиб олган.

Теннесси штатининг Оак-Риж шаҳридаги Y-12 миллий хавфсизлик марказида ишлаб чиқарилган янги плутоний ўзакли ушбу авиабомбаларнинг умумий сони ошкор этилмаган.

3, 4, 7 ва 10-вариантларнинг ўрнини эгаллаган B61-12 авиабомбалари уларга нисбатан кичикроқ қувватга (0,3-50 килотон) эга. Бироқ, бу камчилик авиабомбани бошқариладиган ва аниқроқ қиладиган янги қуйруқ қаноти ҳисобига бартараф этилади. Бу эса уни парашют билан тушириш ўрнига, катта баландликда учаётган самолётдан тўғридан-тўғри ташлаш имконини беради. Шундан сўнг бомба автоном тарзда нишон томон кўплаб километрлар масофани режа асосида босиб ўтади ва зарур бўлса, нишонга «йўналишини тўғрилаб» боради.

2023 йил ҳолатига кўра, НАТОнинг Европадаги авиабазаларининг ер ости омборларида B61 – B61-3/-4 тактик бомбаларининг 100 га яқин эски варианти сақланарди. Рейнланд-Пфалтс (Германия)даги Бюхел, Кляйне-Брогел (Белгия), Волкел (Нидерландия) ва Геди (Италия) авиабазаларининг ҳар бирида 15 тадан, Авиано (Италия) ва Инжирлик (Туркия) авиабазаларида эса 20 тадан ядро бомбаси жойлаштирилган эди. Бу бомбалардан F-35A, F-15E, F-16 ва Торнадо тактик қирувчи-бомбардимончи самолётлари фойдаланиши мумкин.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: