Исроил ва ХАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув кучга кирди

Исроил ва ХАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув кучга кирди

Исроил бош вазири идорасининг маълум қилишича, ўт очишни тўхтатиш режими маҳаллий вақт билан 11:15 дан (Тошкент вақти билан 14:15) кучга кирди.

ҲАМАС бугун озод этилиши кутилаётган уч нафар исроиллик аёлнинг исмларини маълум қилганидан сўнг, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ЦАХАЛга Ғазодаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишни буюрди.

Ўт очишни тўхтатиш бўйича сулҳ режими бошланганидан ярим соат ўтиб, Ғазо секторига Керем-Шалом назорат пункти орқали гуманитар ёрдам ортилган юк машиналари кириб келишни бошлайди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: