Неймар: «Ҳеч нарсадан афсусланмайман»
Неймар фаолиятида қабул қилган қарорларидан афсусланмаслигини айтди.
«Ҳеч нарсадан афсусланмайман. Хатоларим, ҳаётимдаги қарорларим ўсишимга, етук бўлишимга қаратилган эди. Шунинг учун ҳеч нарсадан афсусда эмасман», — дея бразилиялик футболчининг сўзларини келтиради Фабрицио Романо.
32 ёшли Неймар бу мавусм Саудия про лигасида бирорта ҳам ўйинда майдонга тушмади. Унинг «Ал Ҳилол» билан амалдаги шартномаси мавсум якунида тугайди.