Тошкентда диёримизнинг энг кучлилари аниқланади
21-28 январь кунлари Тошкентда бокс бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади. Юртимизнинг энг моҳир чарм қўлқоп усталари ўртасида кечадиган баҳслар бу йил янгича форматда ташкил этилади.
Режага кўра, 21-26 январь кунги баҳсларга Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази мезбонлик қилади. 27-28 январь кунги якуний баҳслар эса «Zo’r TV» телеканалининг «Renessans Hall» мажмуасига белгиланган.
Эртага Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида мусобақанинг техник қўмита йиғилиши, қуръа ташлаш маросими ва матбуот анжумани бўлиб ўтади.