Исроил ҲАМАС билан келишув доирасида 90 нафар фаластинликни озод қилди
Улар Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги Бейтуния шаҳрига олиб кетилган. Кадрларда автобусларга одамлар ҳамроҳлик қилаётганини кўриш мумкин.
“Исроил ХАМАС келишуви доирасида 90 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилди”, деб ёзади Times of Israel.
Ўз навбатида гаровга олинган исроилликларнинг дастлабки уч нафари ҳам озод қилинган.