Путин Лукашенкога муваффақиятлар тиламоқда

Путин Лукашенкога муваффақиятлар тиламоқда

Россия ва Беларус президентлари Владимир Путин ва Александр Лукашенко телефон орқали суҳбатлашиб, икки мамлакат ўртасидаги иттифоқчиликни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди, деб хабар берди Кремль матбуот хизмати.

Суҳбат давомида Путин Лукашенкога 2025 йил 26 январда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида омад тилади.

«Раҳбарлар икки мамлакат ўртасидаги иттифоқчилик ва стратегик ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга бўлган ўзаро интилишларини тасдиқлади ҳамда келажакда шахсий учрашувлар ўтказиш тўғрисида келишиб олди,» дейилади Кремль матбуот хизмати баёнотида.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: