Путин Трампни президент лавозимига киришиши муносабати билан табриклади

Путин Трампни президент лавозимига киришиши муносабати билан табриклади

Россия президенти Владимир Путин Дональд Трампни президент лавозимига киришиши муносабати билан табриклади ва мулоқотга тайёрлигини билдирди.

У Москва ҳеч қачон Вашингтон билан мулоқотдан, жумладан «Украина можароси» бўйича мулоқотдан бош тортмаганини қўшимча қилган.

РФ президентининг сўзларига кўра, ҳозирда асосийси — Украинадаги «инқирознинг бирламчи сабабларини йўқ қилиш» ва «қисқа муддатли сулҳ»га эмас, балки «бу минтақада яшовчи барча одамлар, барча халқларнинг қонуний манфаатларини ҳурмат қилишга асосланган узоқ муддатли тинчликка эришиш»дир.

Дўстларингизга ҳам юборинг: