Уруш Исроилга қимматга тушди

Уруш Исроилга қимматга тушди

Яҳудийларнинг Cалcалист веб-сайти Исроилнинг Ғазо секторидаги геноцид уруши бошланганидан бери зарари тахминан 150 миллиард шекел (41,64 миллиард доллар эквиваленти)га баҳолангани ҳақида хабар берди.

 

Уруш шу пайтгача 840 нафар исроиллик аскарнинг ўлимига ва яна 14 мингга яқин аскарнинг жароҳатланишига олиб келди, ойлик жароҳатланиш даражаси деярли минг аскарни ташкил қилди.

 

Сайт, шунингдек, ҳарбий фаолликнинг кучайиши ва Ҳаредимларнинг (православ яҳудийларнинг) ҳарбий хизматдан қочиши фонида аскарларнинг танқислиги заҳирадаги аскарларнинг юкини ошираётганига эътибор қаратди.

Уруш бошида 220 000 га яқин заҳирадаги аскар чақирилган, бироқ улар бир неча босқичда қайта-қайта хизматга чақирилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: