ҲАМАС 120 нафар фаластинлик эвазига 4 исроилликни озод қилди
ҲАМАС 120 нафар фаластинлик эвазига 4 исроилликни озод қилади.
«ҲАМАС ва Исроил ўртасида 42 кун амалда бўладиган сулҳнинг биринчи босқичи доирасидаги алмашинувлар ҳафтанинг ҳар шунбасига белгиланган эди. Бироқ ҲАМАС биринчи алмашинувда Исроил томони 90 нафар фаластинликни озод қилишда кечикканини айтмоқда ва шу сабаб 4 нафар исроиллик аёлни келгуси якшанба куни гаровдан озод қилинишини билдирди», деб хабар бермоқда Al Mayadeen телеканали.
ҲАМАС вакилларига кўра, сулҳни амалга оширишнинг биринчи ва иккинчи кунлари маҳбусларни алмашиш ва ёрдам етказиб бериш борасида яхши ўтган, бироқ кейинги кунда Исроил разведка парвозлари ва тинч аҳолига қарата ўқ узиш ҳаракатлари келишувнинг бузилишига йўл қўйган.
«ҲАМАС билан ҳамкорликда ишлаётган Қатар ва Миср воситачилари, шунингдек, америкаликлар ва исроилликлар келишувнинг бажарилишини диққат билан кузатиб бормоқда. Исроилнинг қонунбузарликлари, айниқса тинч аҳолига қарата отишмалар келишувга таҳдид солади», – дейилади баёнотда.