Карло Анчелотти келаси мавсум «Реал»да ишламайди!
Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Карло Анчелотти мавсум якунида жамоани тарк этади. Бу ҳақда «Onda Cero» хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, италиялик мутахассис «Реал Мадрид» жорий мавсумни юқори нотада якунлаган тақдирда ҳам клубда қолмайди.
Эслатиб ўтамиз, 65 ёшли Анчелотти «Лос-Бланкос»ни 2021 йилдан буён бошқариб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси атиги бир ярим йилдан кейин тугайди.