Қозоғистон АҚШ билан халқаро хавфсизлик бўйича манфаатли ҳамкорликни кучайтиради
Қосим-Жомарт Тўқаев 20-январ куни Вашингтонда АҚШнинг 47-президенти Доналд Трампга давлат раҳбари лавозимига киришиши муносабати билан табрик телеграммаси йўллади.
Мурожаатда Қозоғистон ва АҚШ ўртасида энергия, ядровий қуролларни тарқатмаслик ва халқаро хавфсизлик соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорлик янада муваффақиятли ривожланишига ишонч билдирилган.