Халқаро жиноий суди Трампнинг санкцияларига тайёрланмоқда

Халқаро жиноий суди Трампнинг санкцияларига тайёрланмоқда

Халқаро жиноий суд (ХЖС) раҳбарияти АҚШ президенти Доналд Трамп ўз лавозимига киришиши биланоқ муассаса ишини фалаж қиладиган қаттиқ иқтисодий санкциялар жорий этишидан хавотирда, деб ёзади The Guardian манбаларга таяниб.

ХЖС Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва унинг собиқ мудофаа вазири Ёав Галантга қамоқ ордерларини чиқаргандан сўнг, АҚШ Вакиллар палатаси ХЖСга қарши санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳасини илгари суришни бошлаб юборди. Бироқ суд Трамп қонун лойиҳасини кутмай, буни тезда амалга ошириши мумкин, деб ҳисобламоқда.

The Guardian манбааларига кўра, ХЖС судга қарши санкциялар алоҳида шахсларга қаратилган чораларга қўшимча равишда киритилиши мумкин бўлган «энг ёмон сценарий»га тайёрланмоқда. Шу билан бирга, манбаларнинг фикрича, санкциялар суднинг фаолияти учун зарур бўлган хизматлардан фойдаланишини тўсиб қўйишга қаратилган бўлади. Хусусан, банк ва тўлов тизимларига, IT инфратузилмасига ва суғурта компанияларига кириш хавф остида қолиши мумкин.

The Guardian нашрининг таъкидлашича, ХЖС фаолиятининг бузилиши Нетаняҳу ва Галантни ҳибсга олиш учун чиқарилган ордерларни бекор қилиш ҳаракатларининг бир қисми бўлиши керак.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: