“Янги Ўзбекистон” массивларида қурилишга янги тартиб жорий этилади
Бу ҳақда президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Эндиликда ер ажратишдан кейин лойиҳалаш 2 ой, қурилишни бошлаш эса 3 ойдан ошмаслиги шарт. Агар бу талаб бажарилмаса, ер давлатга қайтарилиб, қайта аукционга чиқарилади.
Шунингдек, лойиҳа экспертизасини 15 кундан кечиктирган ташкилотларнинг лицензияси тўхтатилади.