ЙПХ ходимларини фото ва видео тасвирга тушириш ҳуқуқи сақлаб қолинди
Мазкур Қонун 2024 йил 16 августда ўтган чақириқ Сенатнинг 55-ялпи мажлисида ҳам кўрилганди. Аввалги муҳокамалар жараёнида сенаторлар мамлакатимизда сўнгги йилларда йўл ҳаракати иштирокчиларининг тегишли қоидаларга риоя этиш маданиятини ошириш, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш такомиллаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, республика ҳудудида йўл-транспорт ҳодисалари содир этилаётгани ва бунинг натижасида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигига жиддий зиён етаётганлиги ҳақида ўз фикрларини билдирганди.
Якунда ЙПХ ходимларини фото ва видео тасвирга тушириш ҳуқуқи сақлаб қолинди!