Ҳарбий хизмат билан муносабатларга айрим ўзгартиришлар киритилди
Президентнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра, Президентининг айрим қарорларига ҳарбий хизматни (хизматни) ўташ билан боғлиқ чекловлар ўрнатишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Жумладан:
Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомига киритилган қўшимчага кўра:
– Ички ишлар органлари хизматига кириш истагини билдирган фуқаро “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонунида белгиланган ички ишлар органларида хизматни ўташ билан боғлиқ чекловлар билан ёзма шаклда таништирилади.
– Мазкур чекловларга рози бўлган ҳамда вазирликнинг махсус талабларига жавоб берадиган номзодлар ички ишлар органлари хизматига қабул қилинадилар.
Шунингдек, давлат божхона хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомга киритилган қўшимчага кўра:
– Божхона органларида хизматни ўташ билан боғлиқ қонун ҳужжатларида белгиланган чекловларга риоя этишни рад этган ёки махсус талабларга жавоб бермайдиган фуқаролар хизматга қабул қилиниши мумкин эмаслиги белгиланди.
Бундан ташқари, фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомига киритилган қўшимчага кўра:
– Контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш истагини билдирган фуқаро “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонунида ва ҳарбий хизмат шартларида назарда тутилган ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ бўлган чекловлар ҳамда махсус талаблар билан ёзма шаклда таништирилади.
– Мазкур чекловлар билан контракт тузишга рози бўлган ҳамда вазирликларнинг махсус талабларига жавоб берадиган номзодлар контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинадилар.