Статистика бошқармаси эслатма билан чиқди

Энди йиллик ҳисоботларни онлайн шаклда ҳам топшириш мумкин.
Қайд этилишича, кичик бизнес субъектлари 2024 йил учун 1-КБ шакли йиллик статистика ҳисоботини 2025 йил 10 мартдан кечиктирмасдан, чет эл инвестициялари иштирокидаги кичик бизнес субъектлари эса 2025 йил 1 апрелдан кечиктирмасдан тақдим этишлари лозим.
Ҳисоботни электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда, hisobot.stat.uz ахборот тизими орқали тақдим этиш эслатиб ўтилган.