Эшик, деразаларни ёпинглар, «тоза» ҳаво кириб кетади!..

Эшик, деразаларни ёпинглар, «тоза» ҳаво кириб кетади!..

Бугун ёмон зўр ҳаво бўлди, Тошкентда! Туман бўлиб туманга ўхшамайди. Тутун бўлиб тутунга! Лекин, кўз, бурун ачишади. Ўпка «дод», дейди. Шунга қараганда бу тутунга ўхшайди. Лекин осмонга қарасанг, булут бор… Аммо шу булутмикан ё бошқа бир нима?! Ҳайронсан… Бу августга бориб ҳамма ёқ яхши бўлиб кетади, деганини ўз қулоғимиз билан эшитган эдик. Бироқ шу август ҳам жуда узоқдами, дейманда… Битта оёқ кийими ертиқнинг ҳатти ҳаракатларини орқасидан, мошиналарга метан газ қуйиш яхши бўлиб қолди. Энди шу битта бурни ертиқни топиш керакда!.. Қаерда бор экан?!

Айтганча, вилоятлардан Тошкентга отланганлар, бугунча изларинга қайтинглар, ҳавони яхшилаб ўзимиз ҳидлаб, чуқур-чуқур нафас олиб тозалаймиз. Ана ундан кейин келаверасизлар!..

Дўстларингизга ҳам юборинг: