Наманган ва Нукусда янги техника университетлари ташкил этилади

Президент қарорига кўра, Наманган давлат техника университети Наманган муҳандислик-технология, муҳандислик-қурилиш ва тўқимачилик саноати институтлари негизида ташкил этилади.
Нукус давлат техника университети эса Нукус кончилик институти ва ТАТУ Нукус филиали негизида ташкил этилади.
Ҳар икки университетда Илғор муҳандислик мактаблари ташкил қилиниб, 2026/2027 ўқув йилигача бакалавриат ва магистратура йўналишлари халқаро аккредитациядан ўтказилади.
Шунингдек, барча талабалар ўқишни янги университетларда давом эттириб, замонавий дипломларга эга бўладилар.