АҚШ президенти Доналд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларидаги чекловлар бекор қилинди — Тhe Wall Street Journal
Нашрга кўра, Facebook ва Instagram’га эгалик қилувчи Meta Platforms компанияси Доналд Трампга унинг аккаунтларини музлатиб қўйгани учун 25 миллион доллар товон пули тўлайди.
Трампнинг аккаунтлари унинг биринчи президентлик муддатидан сўнг, сайловда Жо Байденга ютқазгач, 2021 йилнинг 6 январида Капитолийга бостириб кириш таҳдидлари сабаб блокланган эди.