Февралда об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзгидрометга кўра, ой 6-7 кунлик қуруқ об-ҳаво билан бошланади. Бу даврда ҳарорат кундузи +3…+8° дан +12…+15° гача кўтарилади. Кечалари 0…-5° бўлади.
Кейинчалик, ойнинг охиригача ҳарорат кечалари +2° дан, -8° гача; кундузи +15° дан +5° гача ўзгариб туради. Шимолда кечалари -2° дан -13° гача, кундузи +10°дан -5° гача ўзгариб туради.
Мамлакат бўйлаб ойнинг илк ўн кунлиги охирида ёмғир ёғади. Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда 2-3 кундан ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.