Сурия муваққат ҳукумати раҳбари Аҳмад ал-Шараа ўтиш даври президенти деб эълон қилинди

Сурия муваққат ҳукумати раҳбари Аҳмад ал-Шараа ўтиш даври президенти деб эълон қилинди

 

 

SANA ахборот агентлигига кўра, янги ҳукумат 2012 йилда қабул қилинган Сурия конституциясини бекор қилди ва “Сурия инқилобининг ғалабаси”ни эълон қилди.

 

Шунингдек, армия ва хавфсизлик хизмати тарқатиб юборилиб, уларнинг ўрнида янги фуқаролик хавфсизлик идораси тузилади.

 

Бундан ташқари, Башар Асад бошчилигидаги БААС партияси ва “Миллий прогрессив фронт” коалицияси ҳам тақиқланиб, уларнинг барча активлари давлатга ўтади.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: