1 февралдан АҚШ Канада ва Мексика маҳсулотларига 25% бож жорий қилади
Трамп бундай «божхона жазоси» ни ноқонуний муҳожирлик ва фентанил контрабандасига қарши кураш билан изоҳлади.
Ушбу наркотик модда сўнгги йилларда АҚШда гиёҳвандлик эпидемиясининг асосий сабабларидан бирига айланган.
Шу билан бирга, бож янада ошиши мумкинлигини таъкидлади. Бу хабар ортидан Канада доллари курси кескин тушиб кетди.