Оқ уй қўшимча стенографлар ёллашни режалаштирмоқда

Оқ уй қўшимча стенографлар ёллашни режалаштирмоқда

Бу ҳақида Associated Press хабар берди.

Агентлик манбаларининг маълум қилишича, бунга АҚШнгинг амалдаги президенти Доналд Трампнинг кўп гапириши сабаб бўлган.

Associated Press маълумотларига кўра, Трамп Оқ уйга қайтганидан кейинги биринчи ҳафтада умумий ҳисобда 7 соат 44 дақиқа давомида омма олдида нутқ сўзлаб, 81 235 та сўз ишлатган.

Трамп 2017 йилда биринчи президентлик муддатининг дастлабки ҳафтасида камералар олдида 33 571 та сўз ишлатган.

Байден ўз президентлигининг илк ҳафтасида нутқларида атиги 24 259 та сўздан фойдаланган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: