Россияда фарзандлари рус тилини ўрганмаган мигрантларни жавобгарликка тортиш таклиф қилинмоқда
Россия таълим вазирлиги фарзандлари рус тилидан имтиҳондан ўта олмаган ва қўшимча таълимни бошламаган мигрантларни маъмурий жавобгарликка тортишни таклиф қилувчи буйруқ лойиҳасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда «Интерфакс» ёзмоқда.
Жума куни Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари порталида чет эл фуқароларининг фарзандлари мактабга ўқишга киришдан олдин рус тилини билиши бўйича тест синовларидан ўтиш тартибини тасдиқловчи тегишли буйруқ лойиҳаси эълон қилинди.
«Тестдан ўтмаган чет эл фуқароси учун тест синови ўтказувчи ташкилот уч иш куни ичида тегишли дастурларни амалга оширувчи ташкилотларда ота-оналар ҳисобидан рус тилини ўқитиш соҳасида қўшимча умумий ривожланиш дастурларида ўқишни тавсия қилади» – дейилади буйруқ лойиҳасида.
Агар бир ой ичида бола рус тилидаги қўшимча умумий ривожланиш дастурлари бўйича ўқишни тугатмаса, васийлик ва ҳомийлик органлари «чет эл фуқаросининг уй-жой ва яшаш шароитларини текширишни ўтказган ҳолда, Россия Федерацияси Вазирлигининг ҳудудий органларини хабардор қиладилар. Россия Федерациясининг ички ишлар органлари ва вояга этмаганлар ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳудудий комиссиялари чет эл фуқаросининг ота-онасини болани тарбиялаш мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортиш учун.
«Тегишли дастурларни амалга оширувчи ташкилотларда рус тилини ўқитиш соҳасида қўшимча умумий ривожланиш дастурлари бўйича ўқишни тугатгандан сўнг, ота-оналар ҳисобидан чет эл фуқароси тестдан ўтиш учун аризани қайта топширишга ҳақли”, — дейилади лойиҳада.
Имтиҳондан ўта олмаганлар тўғрисидаги маълумотлар давлат ёки шаҳар таълим ташкилоти томонидан Россия Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий органига юборилади, дейилади ҳужжатда.