Россиянинг “Курганстальмост” заводи 200 та бўш иш ўрнига Ўзбекистон фуқароларини жалб қилишга тайёрлигини билдирди

Бу ҳақда завод директори Олег Черняк Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги бош консулхонаси ходимлари билан музокараларда маълум қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА.
Консулхона ходимлари ташриф давомида мазкур заводда ишлаётган ўзбекистонликлар билан алоҳида учрашув ўтказдилар.