Ғарбий Соҳилда нималар бўляпти?
Жиноятчи Исроил ҳарбий кучлари босиб олинган Ғарбий қирғоқ бўйлаб кучайтирилган ҳужумни бошлади. Ҳудуднинг шимолий қисмидаги Фаластин шаҳарлари ва қишлоқлари зўравонликнинг асосий қурбонига айланди.
Бугун эрталаб «Чегарасиз шифокорлар» ташкилоти берган баёнотида айтилишича, «ўта шафқатсиз зўравонлик» кампанияси ўнлаб фаластинликларнинг ўлимига сабаб бўлди, 26 минг кишини кўчирди ва 180 га яқин уйни жиддий шикастлади.
Ташкилотнинг хабар беришича, Женин ва Тулкарем шаҳарларида «қамал ва такрорий ҳужумлар туфайли одамлар озиқ-овқат, сув ва ёқилғидан маҳрум бўлмоқда».
«Исроил кучлари томонидан нафақат Женинда, балки бутун Ғарбий қирғоқ бўйлаб қаттиқ ҳаракат чекловлари жорий этилган. Бу йўлларнинг ёпилиши, назорат-ўтказиш пунктларида узоқ кутишлар ва қишлоқ кираверишларида янги шлагбаумларнинг ўрнатилиши билан изоҳланади».