Ҳафта давомида ҳарорат кўтарилади

Ҳафта давомида ҳарорат кўтарилади

Иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистонинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, дея хабар бермоқда Ўзгидромет агентлиги.

 

Республиканинг айрим жойларига кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади.

 

Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиши давом этади. Ҳафтанинг биринчи ярмида кечалари бироз совуқ бўлиши сақланиб туради. Кундуз кунлари эса ҳаво ҳарорати +8…+11 даража атрофида бўлади.

 

Чоршанба ва пайшанба кунлари кечалари 0…+3 даража, кундуз кунлари +12…+15 даража бўлиши кутилмоқда. Шимолда ҳарорат асосан кечалари 0…–5 даража, кундуз кунлари +4…+9 даража бўлади.

 

Тошкент шаҳрида 3–7 феврал кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат 3–4 феврал кунлари кечалари 0…–2 даража, кундуз кунлари +8…+10 даража бўлади. Ҳарорат 5–7 феврал кунлари кечалари +1…+3 даражагача, кундуз кунлари +12…+15 даражагача аста-секин кўтарилади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: