Тошкентда Gentra ҳайдовчиси одамларни босиб кетмоқчи бўлди
Шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумотига кўра, ҳодиса соат 03:20 да Шайхонтоҳур тумани Тахтапул кўчасида содир бўлган.
Бир неча фуқаролар ўзаро тортишиб, жанжаллашиб кетган. Шундан сўнг Gentra ҳайдовчиси машинани улар томон ҳайдаган. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган.
Жанжал иштирокчилари туман ИИБга олиб кетилган, автомашина эса жарима майдонига жойлаштирилган.