Австралияда уй ҳовлисидан 102 та илон топилди

Австралияда уй ҳовлисидан 102 та илон топилди

Сиднейда яшовчи Девид Штайн ўз ҳовлисида бир нечта илонларни кўрганидан сўнг махсус овчиларга мурожаат қилган. Илон ушловчи Дилан Купер боғдаги хазонлар орасидан 5 катта ва 97 янги туғилган, жами 102 та илонни олиб чиққан.

 

Мазкур илонлар заҳарли бўлиб, урғочилари туғиш учун бир жойга тўпланади. Бу ҳолатдаги ҳайратланарли нарса шундаки, илонларнинг биргаликда туғилишини ўз кўзи билан кўрганлар бор.

 

Штайн илонлар ушловчиларга вақтида мурожаат қилган, чунки янги туғилган илонлар тезда атрофга тарқалиб кетиши мумкин эди.

 

Маълумотларга кўра, у дастлаб олти та илонни кўрган, кейин эса жараённи кўриш қизиқарли бўлгани учун, уни томоша қилган.

Ҳозирда улар миллий паркка топширади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: