Зеленский: Урушни 2025 йилда тугатиш учун барча имкониятлар мавжуд

Зеленский: Урушни 2025 йилда тугатиш учун барча имкониятлар мавжуд

«Менимча, АҚШ президенти Доналд Трамп уруш имкон қадар тезроқ тугашини хоҳлайди. Тезми ёки йўқми, бу қандай амалга оширилишини билмаймиз, лекин биз кучли бўлишимиз кераклигини яхши биламиз. Трамп кучли, лекин европаликлар билан ҳамкорликда қатъий ҳаракат қилиши керак», – дея фикр билдирди Украина президенти.

Шунингдек, Зеленский украиналиклар уруш даврида сайлов ўтказишга қарши эканини айтди.

Унинг сўзларига кўра, агар Украинада ҳарбий ҳолат тўхтатилса, армия йўқотилади. Ҳарбийлар иштирокисиз овоз бериш адолатдан эмас.

«Агар Америка ва Европа бизни тарк этмаслигига, балки бизни қўллаб-қувватлаши ва хавфсизлик кафолатларини беришига ишончим комил бўлса, ҳар қандай форматдаги музокараларга тайёр бўламан», — дея қўшимча қилди Зеленский.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: