Ғазода отишма тўхтатилганидан бери Исроил томонидан камида 110 нафар фаластинлик ўлдирилди

Ғазода отишма тўхтатилганидан бери Исроил томонидан камида 110 нафар фаластинлик ўлдирилди

Евро-Мед инсон ҳуқуқлари кузатув ташкилоти ўтган ойда отишма тўхтатиш келишуви кучга кирганидан буён Ғазо секторида Исроил ҳарбий кучлари томонидан камида 110 нафар фаластинлик ўлдирилганини қайд этди.

Бу кунига камида олтита қурбон дегани бўлиб, улар орасида Исроил армияси томонидан бевосита ўлдирилганлар ҳамда Исроил даволаниш учун чет элга чиқишларига рухсат бермагани сабабли олдинги жароҳатлари оқибатида вафот этганлар бор.

Женевада жойлашган ташкилот маълумотига кўра, отишма тўхтатилганидан бери яна 900 дан ортиқ киши жароҳатланган бўлиб, бу кунига ўртача 47 кишини ташкил этади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: