Россияликлар «энг долзарб муаммо»ни айтди

Россияликлар «энг долзарб муаммо»ни айтди

Россияликлар нархларнинг ўсишини энг жиддий муаммо деб ҳисобламоқда. Бу «Левада-марказ» томонидан январда ўтказилган ва 7 февралда эълон қилинган сўровдан маълум бўлди. Бундай фикрни сўралганларнинг деярли учдан икки қисми (67%) қўллаб-қувватлаган.

Россияликлар учун аҳамияти бўйича иккинчи ўринда Украинадаги уруш, Ғарб билан можаро ва санкциялар туради. Ягона мажмуага бирлаштирилган ушбу мавзулар сўралганларнинг учдан бир қисмидан сал кўпроғини (35%) ташвишга солмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: