Сурхондарёда супургилар дастагидан 612 кг. “гашиш” топилди
![](https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2025/02/img_20250210_120105_709.jpg)
“Айритом” божхона постида мамлакатдан транзит орқали ўтиши керак бўлган 13,5 тонна ёки 22 500 дона супурги ортилган юк машинаси текширилган.
Натижада 2986 та супургининг дастагига скотч билан ўралган “гашиш” яширилгани аниқланди. Жами топилган наркотикнинг қора бозорлардаги нархи тахминан $16,5 млн.дан ошади.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.