11 феврал куни Тошкентнинг иккита туманида электр энергияси ўчирилади

11 феврал куни Тошкентнинг иккита туманида электр энергияси ўчирилади

11 февраль куни Тошкентнинг иккита туманидаги айрим ҳудудларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” матбуот хизмати хабар берди.

 

Хусусан, қуйидаги ҳудудлардаги истеъмолчиларга электр энергияси вақтинча етказиб берилмайди:

 

Юнусобод тумани — “Бўзсув”, “Мирзо Улуғбек”, “Шайҳ Шивли”, “Бодомзор”, “Фирдавсий” ҳамда “Янги Тарнов” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 14:00 гача;

 

Бектемир тумани — “Нурафшон” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 13:00 гача.

 

Мазкур ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги қайд этилган.

 

“Тошкент шаҳар электр тармоқлари»мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: