АҚШ Украинани Европа ҳисобига қуроллантирмоқчи
![](https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2025/02/z4yr4lcikwhmuhr.jpeg)
Вашингтон Украинага ёрдамни давом эттиришни хоҳлаяпти, аммо ўз маблағларини тежаш учун Европани АҚШ қуролларини харид қилишга мажбур қилмоқчи, деб ёзади Reuters.
Ҳали аниқ қарор қабул қилинмаган: АҚШ янги шартномалар тузадими ёки ўз захираларидан техника сотадими – бу ҳали муҳокамада.
Мазкур масала келаси ҳафта Европада Трамп вакили Кит Келлог томонидан муҳокама қилиниши кутилмоқда.