Илон Маск «Америка Овози» ва «Озодлик» радиоларини ёпишни таклиф қилди

Илон Маск «Америка Овози» ва «Озодлик» радиоларини ёпишни таклиф қилди

АҚШ ҳукумати харажатларини қисқартириш устида ишлаётган тадбиркор Илон Маск ҳукумат томонидан молиялаштириладиган «Америка Овози» ва «Озодлик/Озод Европа» радиоларини ёпишни таклиф қилди. У бу ҳақда ижтимоий тармоқда пост қолдириб, учта асосий сабабни келтирди:

1. Европа аллақачон озод.

2. Уларни ҳеч ким эшитмайди.

3. Радикал сўл қанот тарғиботчилари АҚШ солиқ тўловчиларининг бир миллиард долларини беҳуда сарфламоқда.

«Америка Овози» 48 тилда, «Озодлик» эса 23 тилда эфирга узатилади. Улар АҚШ Глобал медиа агентлиги томонидан бошқарилади ва йиллик бюджети тахминан бир миллиард долларни ташкил этади.

«Америка Овози» илк бор 1942 йилда фашистлар пропагандасига қарши курашиш мақсадида ташкил этилган, «Озодлик» эса 1951 йилда советлар мафкурасига муқобил ахборот манбаси сифатида яратилган.

Маскнинг таклифи ижтимоий тармоқларда турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Айримлар унинг фикрини қўллаб-қувватласа, бошқалар бу радиолар ҳали ҳам муҳим ахборот манбаи эканини таъкидламоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: