Қишки трансфер ойнаси учун 74 миллион евро

Қишки трансфер ойнаси учун 74 миллион евро

Француз жамоасининг кўплаб трансферларни амалга оширишига нима сабаб бўлди?

Ҳафта бошида Европада трансфер ойнаси ёпилди. “Манчестер Сити” рўйхатда биринчи ўринда (янги ўйинчилар учун 218 миллион евро), иккинчи ўринга Саудия Арабистонининг “Ал Наср” клуби (77 миллион евро) жойлашган. Клубларнинг молиявий имкониятларидан келиб чиқсак, бунинг ҳеч қандай ажабланарли томони йўқ. Аммо,“Ренн”нинг кучли учликка кириши (74,65 миллион евро) кўпчиликни ҳайратда қолдирди.

“Ренн” кимларни сотиб олди?

Маълум бўлишича, “Ренн» Франциядаги бошқа жамоаларга қараганда қишки трансфер ойнасида кўпроқ пул сарфлаган. Клуб ўз футболчиларини 42 миллион еврога сотган. Энг қиммат янги трансфер ярим ҳимоячи Секо Фофана бўлди. 2023 йилнинг ёзида футболчи Францияни тарк этади (у “Ланс”да ўйнаган) ва Саудия Арабистони чемпионатига боради. У ерда Фофана “Ал-Наср” ва “Ал-Иттифоқ” клубларида ўйнади. Ҳозирги кунга келиб Лига 1га қайтди. Бунгача “Ланс”да икки ярим йил ўйнаган дарвозабон Брис Самба учун 14 миллион евро тўланди. Брис Франция терма жамоаси сафида бор-йўғи учта ўйин ўтказган. “Ланс”нинг собиқ сардори жамоага мослашишга қийналмоқда. У олтита ўйин ўтказиб, саккизта гол ўтказиб юборди. Аммо, аввалги икки ўйинда у дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

“Ренн» ҳимоя чизиғини Антони Руаулт билан мустаҳкамлади. 23 ёшли ҳимоячи ўтган ёзда Германия чемпионати вакилига айланганди. “Штутгарт” уни “Тулуза” дан 3 миллион еврога сотиб олган. “Ренн” ҳимоячи учун 13 миллион еврони аямади, бироқ Руо ҳали янги жамоасида дебют қилмади. Кёго Фурухаши “Ренн»нинг яна бир янги трансфери. Япониялик футболчи “Селтик”да тўрт ярим йил ўтказди (165 ўйинда 85 гол ва 19 голли узатма) ва жамоа билан уч карра Шотландия чемпионига айланди. “Ренн” Фурухаши учун 12 миллион евро тўлади.

Қанот ҳимоячиси Мусса Ал-Тамари 2023 йилнинг ёзида Францияга кўчиб ўтган. У дастлаб “Монпеле” билан шартнома имзолади ва энди “Ренн”га ўтди. Жорий мавсумда Иордания терма жамоасининг 27 ёшли футболчиси 16 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. У “Монпеле”га эркин агент сифатида келган. “Ренн” эса футболчи учун 8 миллион евро тўлаган. Бельгия ёшлар терма жамоасининг 22 ёшли вингери Казим Олаигбе 5,25 миллион евро эвазига харид қилинди. Аввалроқ, футболчи “Саутгемптон” ёшлар жамоасида ўйнаган. 2023 йилда у «Серкл Бругге»га ўтади ва у ерда жорий мавсумда 31 та ўйинда 8 та гол урди. Шунингдек, “Ренн” ҳимоячилар Исмоил Коне ва Лилиан Брасени ижарага олди.

“Ренн” бу мавсумда қандай ўйнамоқда?

Ўтган мавсум якунига кўра, жамоа Лига 1 турнир жадвалида бор-йўғи 10-ўринни эгаллади, бу “Ренн”нинг 5 йилдаги энг ёмон натижасидир. 2019/2020 йилги мавсумдан бери жамоа бир марта учинчи, икки марта тўртинчи ва бир марта олтинчи ўринни эгаллаган. Аммо, бу мавсумда клуб жуда ёмон кетмоқда. Жамоа аллақачон икки марта мураббий алмаштирди. Айни вақтда “Ренн” Лига 1да бор-йўғи 15-ўринни эгаллаб турибди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: