Қўл сиқишга лойиқ бўлмаган Моди

Қўл сиқишга лойиқ бўлмаган Моди

Парижда ўтказилаётган AI Action сунъий интеллект бўйича халқаро саммитда Франция президенти Эммануэль Макрон Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг қўлини сиқмади. Моди Францияга уч кунлик расмий ташриф билан келган эди.

Эммануэль Макрон меҳмонларни кутиб олаётганда, АҚШ витсе-президенти Ж.Д. Вэнс, БМТ бош котиби Антонио Гутерреш, Канада бош вазири Жустин Трудеау ва Европа Комиссияси раиси Урсула фон дер Ляен билан саломлашди. Бироқ, Франция президенти Нарендра Модининг узатилган қўлини эътиборсиз қолдирди. Саммитдан олинган транслатсия Associated Прессънинг YouTube каналида эълон қилинди.

Конференцияда Нарендра Моди сунъий интеллектдан фойдаланишни ўрганишга сармояларни кўпайтириш зарурлигини таъкидлади. AI Action 2025 ташкилотчиси бўлган Франция томони келаси йили саммитни Ҳиндистон ўтказишини тасдиқлади.

10 февраль куни ўтказилган матбуот анжуманида Нарендра Моди Францияга ташрифи мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилганини таъкидлаган эди. Ташриф давомида Моди ва Макрон Франциянинг Марсел шаҳрида Ҳиндистоннинг консулхонасини очади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: