Шавкат Мирзиёев Россия делегациясини қабул қилди 

Шавкат Мирзиёев Россия делегациясини қабул қилди 

 

Россия президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари Максим Орешкин бошчилигидаги делегация билан учрашувда Ўзбекистон ва Россия етакчиларининг олий даражадаги мулоқотлари давомида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

 

Хусусан, савдо, саноат кооперацияси, электрон тижорат лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, сув хўжалиги, олий таълим ва муҳандис кадрлар тайёрлаш соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: