Афғонистон Россия билан савдо алоқаларини кучайтирди

Афғонистон Россия билан савдо алоқаларини кучайтирди

Афғонистон Россияга сода, зираворлар ва қозонлар сотиш ҳажмини оширди. Бу ҳақда РИА Новости Россиянинг Афғонистондаги элчиси Дмитрий Жирновга таяниб, хабар берди.

Қайд этилишича, Афғонистондан, қуритилган мевалар, сабзавотлар, қимматбаҳо тошлар ва рудалар ҳам етказиб берилмоқда. Гап шундаки, Coca-Cola компаниясининг Россия бозоридан кетиши ортидан газланган ичимликлар импорти ҳам ошган.

Шу билан бирга, Россия санкциялар шароитида янги савдо ҳамкорларини излашда давом этмоқда.

Олдинроқ, Ўзбекистон ҳам Афғонистон билан савдо айланмасини 3 млрд долларга етказмоқчилигини маълум қилганди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: