Қашқадарёда экскаватор сабаб 28 мингдан ошиқ аҳоли газсиз қолди

Қашқадарёда экскаватор сабаб 28 мингдан ошиқ аҳоли газсиз қолди

Билдирилишича, вилоятдаги Карактай газ қувури тармоғининг муҳофаза майдонида номаълум экскаватор томонидан олиб борилган ер қазиш ишларини бажариш вақтида газ қувурига шикаст етказилган. Носозликни бартараф этиш мақсадида бугун Карактай газ қувури тармоғидан табиий газ таъминотини амалга оширувчи “Жалилбек” ва “Карактай” газ тақсимлаш станцияларининг фаолияти вақтинча тўхтатилади.

 

Шу муносабат билан Қашқадарё вилоятининг қуйидаги ҳудудларидаги 28 229 та аҳоли ва 716 та улгуржи истеъмолчиларда газ таъминот вақтинча тўхтатилади:

 

Қарши шаҳри “Арабхона”, “Шайхали”, “Насаф”, “Дарвозатутак”, “Қарлиқхона”, “Геолог”, “Отчопар”, “Зоғза”, “Қўрғонча”, “Наврўз”, “Чақар”, “Чармгар”, “Боғишамол”, “Эскианҳор”, “Рогузар”, “Самарқанд”, “Янги Чаман”, “Арал”, “Худойзод”, “Қарлиқбағот”, “Гулшан”, Алишер Навоий, “Кунчиқар”, “Комилон”, “Беклар”, “Маҳсумобод”, “Маҳаллот”, “Тараққиёт”, “Мустақиллик”, “Равоқ” МФЙлари ва 1-2-м/т.

Қарши тумани “Боғобод”, “Ертепа”, “Кўчкак”, “Мустақиллик қўрғони”, “Парғўза” МФЙлари.

Косон тумани “Кўлбуқа”, “Хўжақўрғон”, “Насаф” МФЙлари.

 

Таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг газ таъминоти қайта тикланади.

 

Шу каби ҳолат Тошкентда ҳам кузатилганди. Тошкент шаҳри Яккасарой тумани, Бобур кўчасида 8 ноябрь куни экскаватор ёрдамида қазиш ишлари олиб борилаётганда, эҳтиётсизлик оқибатида ўрта босимли газ қувурига шикаст етказилган. Натижада Яккасарой ва Миробод туманларида табиий газ тармоғидан вақтинча ўчирилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: