Россия чегарасида АҚШ ҳарбий кучлари
![](https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2025/02/t3uo4ae4seahonc.jpeg)
ЭРР хабар беришича, Қўшма Штатлар армиясининг бўлинмаси Россия чегарасидаги Эстония ҳарбий базасига жойлаштирилди.
«Reedo базаси Виру шаҳридан унча узоқ бўлмаган жойда жойлашган. У ерга АҚШ армиясининг еттинчи отлиқ полкига қарашли бешинчи эскадрон жойлаштирилди. Америкалик ҳарбийлар Эстония Қуролли кучларининг иккинчи пиёда бригадасига бириктирилган,» – деб таъкидлади нашр.
Эстония Қуролли кучлари иккинчи пиёда бригадаси қўмондони, подполковник Антти Вилястенинг айтишича, ушбу ҳарбий базага бириктирилган АҚШ армияси эскадрони разведка вазифасини бажаради.
Ўтган йилнинг сентябрь ойида оммавий ахборот воситалари Эстония ҳукумати Россия чегараси яқинида янги ҳарбий база очгани ҳақида хабар берган эди. Reedo базаси минг нафаргача ҳарбий хизматчиларни жойлаштириш имкониятига эга.