Путин урушни қўллаб-қувватловчи россияликларни Украинанинг Курскдаги ютуқлари ҳақида хабар бергани учун жазолади — ISW

Путин урушни қўллаб-қувватловчи россияликларни Украинанинг Курскдаги ютуқлари ҳақида хабар бергани учун жазолади — ISW

Урушни ўрганиш институти (ISW) маълум қилишича, Украинанинг Курск вилоятидаги илгариланишлари ҳақида хабар берган россиялик ҳарбий блогерлар Москва ҳокимияти томонидан таъқибга учраган.

Вашингтон таҳлил марказининг таъкидлашича, ҳокимият вакиллари Киев томонидан эгаллаб олинган Россия ҳудудлари урушни тугатиш учун музокаралар воситаси сифатида ишлатилиши мумкинлиги хусусидаги ташвишлар ортида президент Владимир Путин қўшинлари атрофидаги хабарларни назорат қилишга интилмоқда.

Россия давлат оммавий ахборот воситаларининг Украинага қарши уруш ҳақидаги хабарлари қаттиқ назорат остида бўлса-да, Кремлнинг уруш мақсадларини қўллаб-қувватловчи ҳарбий блогерлар Россия қўмондонлигини тез-тез танқид қилиб, воқеаларни анча очиқ-ойдин ёритиб беришмоқда.

Бу Кремль учун муаммога айланди, чунки у асосан ватанпарвар бўлган, аммо Россиянинг жанг майдонидаги муваффақиятсизликлари ҳақида ҳақиқатни айтаётган шахсларга босим ўтказаётгани кўриниб қолишини истамайди.

Россия ҳарбий кучлари Курскдаги вазият тўғрисидаги хабарларни назорат қилишни истаётганга ўхшайди. Бу ҳудудда Киев яқинда ютуқларга эришган бўлиб, Украина президенти Володимир Зеленский буларни музокараларда қўл келувчи восита сифатида кўрмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: