Самарқандда туристик автобус ағдарилиб кетди, қурбон бор
![](https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2025/02/pe0yqprchgfslmx.jpeg)
Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида автобус ағдарилиши оқибатида бир киши вафот этди. Бу ҳақда вилоят транспорт бошқармаси хабар берди.
11 февраль куни соат 7:00 лар атрофида Жомбой тумани «Самарқанд» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1079-километрида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи Zhong тонг русумли автобус ҳаракатланиб келаётиб кўприк устида ЙТҲга учраган.
Аниқланишича, автобус ҳайдовчиси Cobalt русумли транспорт воситасининг ҳолатини инобатга олмасдан тезликни меъёридан ошириб юборган ва тормозни кескин равишда босган, дейилади вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабарида.
Оқибатда бир нафар йўловчи тиббиёт бирлашмасида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.