Чернобильга зарба — бу Киевнинг провокацияси

«Ядровий инфратузилма объектларига зарба берилгани ҳақида ҳеч қандай гап бўлиши мумкин эмас. Бу Украина расмийларининг навбатдаги провокацияси ва манипуляцияси. Киев режими айнан шундай ишларни яхши кўради ва иккиланмасдан амалга оширади ҳам”, – деди Дмитрий Песков.
Киев Мюнхен конференцияси олдидан яна томоша кўрсатмоқда. Улар тунда Чернобиль АЭСига зарба бериб бунда Россияни айблади. Бу билан улар Россия ва АҚШ ўртасидаги музокараларни бузишга уринмоқда, деб изоҳ берди ТИВ вакили Мария Захарова.
МАГАТE расмийларига кўра ўтган тун соат 01:50да Чернобиль АЭСининг 4-блоки устидаги ҳимоя гумбазига дрон қулаб тушган ва ёнғин бошланган. Ўт ўчирувчилар уни бартараф этишган, ҳимоя қобиғида шикастланиш белгилари аниқланмаган