Финляндия ТИВ Трампга Украинада тинчлик ўрнатишга шошилмасликка чақирди

Финляндия ТИВ Трампга Украинада тинчлик ўрнатишга шошилмасликка чақирди

Финляндия ташқи ишлар вазири Элина Валтонен АҚШ президенти Дональд Трамп Украина можароси бўйича Россия билан шартнома тузишга шошилмаслиги кераклигини айтди.

 

Унинг сўзларига кўра, инқирозни ҳал қилиш нафақат Киевга, балки барча Европа давлатлари хавфсизлигига ҳам тегишли. Шу сабабли Европа АҚШни “тезкор келишув” эмас, балки “мустаҳкам тинчлик” тузиш зарурлигига ишонтириши керак.

 

Бу масала бўйича ҳозир АҚШдаги ҳамкорларимиз билан очиқ гаплашиш ҳар қачонгидан ҳам муҳим. Трамп ва унинг жамоаси Россия билан музокаралар нафақат Украинага, балки бутун Европа хавфсизлигига ҳам тегишли эканлигини тушунишлари керак. Тезкор келишув бўлиши мумкин эмас, фақат бир неча йилга мўлжалланган узоқ жараён, унинг якунида эса барқарор тинчлик ўрнатилади, деди у Германиянинг РНД нашрига.

 

Валтоненнинг фикрича, Россияни ташқи босим ёрдамида музокаралар столига ўтиришга мажбурлаш керак. У, шунингдек, тинчликни сақлаш учун “Европа куч кўрсатишни ўрганиши керак”лигини қўшимча қилди.

 

Финляндиялик вазир, шунингдек, можаро тугаганидан кейин ҳам Россияга қарши санкцияларни сақлаб қолиш кераклигини эслатиб ўтди.

 

Путин ва Трамп Пасха байрами ёки 9 майгача Украина бўйича келишувга эришиши мумкин

 

Financial Times нашри Трамп ва Россия раҳбари Владимир Путин 20 апрелга тўғри келадиган Пасха байрами ёки 9 майга қадар Украинадаги урушни тўхтатиш бўйича келишувга эришиши мумкинлиги ҳақида ёзган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: