Мбаппе март ойида терма жамоага чақирилади

Мбаппе март ойида терма жамоага чақирилади

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам «Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе март ойидаги йиғинга чақирилишини маълум қилди.

 

«Ҳа, у жамоанинг бир қисми бўлади,» – деди Дешам L’Equipe нашрининг Мбаппенинг қайтиши ҳақидаги саволига жавобан.

 

26 ёшли француз сўнгги марта 2024 йилнинг сентябрь ойида Франция терма жамоасида ўйнаган. Шундан сўнг у жамоанинг октябрь ва ноябрь ойларидаги йиғинларини ўтказиб юборди.

20 ва 23 март кунлари Франция терма жамоаси Миллатлар Лигаси 1/4 финалида Хорватияга қарши баҳс олиб боради.

Дўстларингизга ҳам юборинг: