Трамп ва Путин Пасха ёки 9 майгача Украинада ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришишга ҳаракат қилишади
![](https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2025/02/j3cqfubmoh2wgb1.jpeg)
Трамп ва Путин Пасха (20 апрел) ёки 9 майгача Украинада ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришишга ҳаракат қилишади.
Бу ҳақда Financial Times Украина ва Ғарбнинг юқори мартабали расмийларига таяниб хабар бермоқда.
Аввалроқ “Страна” нашри АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан муҳокама қилинган “тинчлик режаси” лойиҳаси ҳақида ёзган эди. Унга кўра, Украинада сулҳ 20 апрел — Пасха куни эълон қилиниши, 9 майгача эса тинчлик шартномаси имзоланиши мумкин. Бироқ, бу режанинг ҳақиқийлиги ҳали расман тасдиқланмаган.