Европа музокараларда иштирок этишни талаб қилмоқда

Украина, Франция, Буюк Британия, Испания, Италия, Полша, Германия ва ЕИ ташқи ишлар вазирлари Украинага ёрдамни кучайтиришга тайёр эканликларини маълум қилишди ва Европанинг Россиянинг Украинага қарши урушини тўхтатиш бўйича бўлажак музокараларда иштирок этишини талаб қилишди.
Вазирларнинг қайд этишича, Украинага “кучли” хавфсизлик кафолатлари берилиши керак.