Зимбабведа автобус ва юк машинаси тўқнашди. Қурбонлар бор

Зимбабведа автобус ва юк машинасининг тўқнашуви оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлгани The Associated Press томонидан хабар қилинмоқда.
Ҳалокат 13 февраль куни Бейтбриж шаҳри яқинидаги йўлда юз берди. Хараре шаҳридан келаётган автобусда 65 нафар йўловчи бўлган.
Автобус ҳайдовчиси бошқа машинани қувиб ўтишга уринган, бироқ бошқарувни йўқотиб, юк машинаси билан тўқнашиб кетган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 17 киши воқеа жойида, яна етти киши шифохонада жон берган.